09:13 / 08.10.2024
26

Ҳусанов терма жамоага катта сюрприз билан келадиган бўлди!

Ҳусанов терма жамоага катта сюрприз билан келадиган бўлди!
Европа топ-лигалари жамоалари ФИФА кунлари муносабати билан қисқа танаффусга чиқади. Ўзбекистон терма жамоасининг Европа майдонларида ўйнаётган футболчилари ҳам миллий чемпионатлардаги навбатдаги учрашувларини ўтказиб бўлди.

Италиядаги Элдор Шомуродов ҳам “Рома”да ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Франциядаги Абдуқодир Ҳусанов “Ланс”нинг ҳақиқий таянчига айланди. Россиядаги Аббосбек Файзуллаев ЦСКАнинг асосий ўйинчиси даражасини ушлаб турибди.

Европада кўнчиликнинг эътиборини Абдуқодир Ҳусанов тортмоқда. “Ланс” чемпионатнинг еттинчи турида “Страсбур” майдонида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Лансликларнинг бир очкога эга бўлишида 20 ёшли легионеримизнинг ҳиссаси катта бўлди.

Нуфузли манба – LENSOIS.COM портали одатга кўра, “Ланс”нинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун мухлислар ўртасида анъанавий сўровнома ўтказди.

Қизиғи шундаки, бу гал ҳам Абдуқодир Ҳусанов энг кўп овоз тўплади ва “Ланс”нинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Ҳамюртимизнинг топ-лигадаги ўйинларда кўп маротаба энг яхши ўйинчи бўлаётгани ўзбекистонлик мухлислар учун жуда ёқимли сюрприз ҳисобланади.

Сўровнома натижалари қуйидагича бўлди:
- Абдуқодир Ҳусанов: 70,44%
- Энди Диуф: 11,52%
- М'Бала Нзола: 10,94%
- Қолганлар: 5% фоиздан кам.

LENSOIS.COM изоҳи:
Абудқодир Ҳусанов “Страсбур”га қарши учрашувда ҳавода ҳам, ерда ҳам жуда ишончли ўйнади. Айниқса, беллашувнинг сўнгги дақиқаларида рақибнинг охириги ҳужумида тўпни ўз услубида – кескин подкат билан қайтариб юбориб, жамоасини голдан сақлаб қолгани кульминацион нуқта бўлди.

Ўзбек ҳимоячиси рақибларнинг ҳужумларини бўғиб қўйди, жамоадошларининг хатоларини тузатишда фаоллик кўрсатди. Айниқса, ҳимоя чизиғидаги шерикларини ўз соясида қолдирди.

Ҳусанов ўз ўйинида керакли мувозанатни топди, маҳорат ва шиддат чегарасини аниқлаб олди. Яна бир эътиборга молик жиҳат, Ҳусанов тўпни олиб ҳужумга ўтишни одатга айлантираяпти. Унинг ҳаракатлари одамни жумбушга келтиряпти.

Шунингдек, “Ланс” мухлислари ҳам Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинига ўз муносабатини билдирмоқда:

Loulou59:
Энди Абдуқодир Ҳусановни тўхтатиб бўлмайди. Айтишганидек, у “монстр”га айланиб бўлди. Олға, “Ланс”!

Tony:
Ҳусановнинг бошланғич таркибда ўйнаётгани ҳам, учрашувларнинг энг яхши ўйинчиси, деб эътироф этилаётгани ҳам ҳақиқатан адолатдан бўляпти. Ҳар қандай сўровнома якунланмай туриб, Абдуқодир Ҳусановнинг ғалабасини тахмин қилиш одатга айланиб қолди. Барибир у энг зўри бўлиб чиқаверади.

Tralla:
Абдуқодир ҳали ишлов берилмаган олмос. Унинг ёрдамида бу жамоа кучли тўртликдан жой олишга қодир.

Эслатиб ўтамиз, энди Абдуқодир Ҳусанов 2026 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувларида иштирок этиш учун Тошкентга келади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз мухлислари кўз ўнгида икки асосий рақиб – Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари билан муҳим ўйинда майдонга тушади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳусанов терма жамоага катта сюрприз билан келадиган бўлди!
ePN