Таниқли журналист Қаҳрамон Асланов Тимур Кападзе терма бошқарувига келса, услуб масаласида қийинчиликка дуч келишини таъкидлади.
Катанецнинг соғлиғи ва унинг ўринбосари ҳақидаги турли хабарлар мени бир жиҳатдан кўпроқ ўйлантиряпти.
Маълумки, словениялик мураббий 3 марказий ҳимоячи билан ўйнашни маъқул кўради. Камида, айнан терма жамоамизни у шу тизимда бошқарди ва сўнгги уч йилда фақат шу схемада ўйнаб келди. Бу схема ўзига яраша специфик бўлиб, ўзгартириш осон эмас, зеро марказий ҳимоячиларга бериладиган вазифалар, қанот футболчиларининг ҳаракати нуқтаи назаридан 4 ҳимоячили ҳар қандай схемадан тубдан фарқ қилади. Ҳимояда ўйнайдиган футболчилардан баъзи қўшимча қобилият ва кўникмалар ҳам талаб қилинишидан ташқари, 3 марказий ҳимоячидан 2 марказий ҳимоячига ўтиш яримҳимоядаги тизимга ҳам, ҳужум ташкил қилишда ҳам ўз таъсирини ўтказади. Хуллас, таркибдаги ўзгаришлардан тортиб, бир муддат машғулотларни талаб қиладиган жараён – бизда эса, етарли вақт йўқ.
Дунёдаги мураббийларга қарасангиз ҳам, 4-4-2, 4-3-3, 4-2-4 ва бир қатор схемалар билан алмаштириб маневрлар қиладиган мураббийлар кўп, аммо ҳимоячилар сонига тегилмайди. 3 марказий ҳимоячи билан доим тўп сурадиган бошқа гуруҳ мураббийлар ҳам бор – улар аксинча, 2 марказий ҳимоячи схемаларига мурожаат қилишмайди.
Эсингизда бўлса, Италияда 3-4-3 да муваффақият қозонган Антонио Конте “Челси”га келгач, Англияга мослашишга уриниб, 4-3-3 ни синаб кўрган, аммо илк ўйинлардаёқ ёмон натижалар қайд этгач, футболчиларни ўзининг 3-4-3 схемасига мослаштириш осонроқ ва қисқароқ йўл эканини англаб етганди.
Мисол учун, Тимур Кападзе “Олимпик”да ҳам, олимпия жамоамизда ҳам асосан 2 марказий ҳимоячидан иборат схема танлайди. Хўш, агар баъзи маълумотлар тўғри бўлиб, навбатдаги икки ўйинда айнан у миллий жамоамизни бошқарса, нима қилади? Қисқа муддатда, деярли умумий машғулотсиз ўз услубига ўргата оладими? Футболчилар ўз фаолияти давомида турли схемаларда ўйнаган бўлишса-да, биргаликда фақат Катанец қўл остида тўп суришган ва шу асосида жамоа шаклланган. Ёки Кападзе, балким бошқа мураббий, Катанец схемасини сақлаб қолишга қарор қилса, бу тизимда рақибга тайёрланиш ва ўйинни режалаштириш учун қай даражада билим ва тажриба бўлади?
Қаҳрамон Асланов
Манба: t.me/aslanov_futbol “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...