Фото: Amr Abdallah Dalsh/REUTERS
6 октябр, душанба куни Исроил қирувчи самолётлари «Ҳизбуллоҳ» гуруҳининг Байрутдаги разведка штабига зарба берди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ ) Telegramʼдаги каналида маълум қилди.
Бундан ташқари, Исроил Байрут чеккасидаги «Ҳизбуллоҳ»нинг қурол омборларига ҳужум қилди. «Зарбалардан сўнг иккиламчи портлашлар қайд этилди, бу қурол борлигини кўрсатмоқда», — дея маълум қилди ЦАҲАЛ. «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти қасддан ўзининг қўмондонлик марказлари ва қурол-яроғларини Байрут марказидаги турар жой бинолари остига жойлаштириб, аҳолини хавф остига қўйган», — дея таъкидлади идора.
Исроил, шунингдек, Ливан жануби ва Бека водийсидаги «Ҳизбуллоҳ» объектларига зарбалар берди. ЦАҲАЛ қурол-яроғ омборлари ва инфратузилмага, жумладан, қўмондонлик маркази ва ракета отиш мосламасига зарба йўлланганини маълум қилди.
Исроил Ливан билан чегарада иккинчи ёпиқ ҳудуд ҳақида маълум қилди
Исроил мудофаа кучлари 6 октябр куни Ливан билан чегарадаги яна учта ҳудудни ёпиқ ҳарбий зона деб эълон қилди. ЦАҲАЛ Telegram-каналида эълон қилинган хабарга кўра, «вазият баҳоланганидан сўнг» минтақага кириш тақиқланган.
Гап Исроил шимолидаги Манара, Ифтаҳ ва Малкия кибуцилари ҳақида бормоқда. 30 центябр куни ЦАҲАЛ Метула, Мисгав Ам ва Кфар Гилади жамоатлари атрофидаги ҳудудларни ҳарбий ҳудуд деб эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?