Ўзбекистонда 2024 йилнинг тўққиз ойи давомида нақд пул муомаласи банкларга нақд пуллар тушуми манбаларида ва банклардан берилган нақд пул мақсадлари бўйича кескин таркибий ўзгаришларсиз, номинал миқдорининг ўсиши фонида шаклланди. Бу ҳақда Марказий банкнинг қисқача шарҳида сўз боради.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат муомаладаги нақд пулларнинг йил бошига нисбатан 16 фоизга ошгани ҳолда, аҳолининг даромадлари кўпайиши ва харид қобилятини ўсиши ҳисобига юзага келган. Январ—сентябр ойларида умумий пул тушумлари (нақд пул ва терминал тушумлари) 605 триллион сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 27 фоизга ошган.
Шунингдек, тўққиз ой давомида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 727 триллион сўмни (нақд пул тушумлари – 360 триллион сўм, берилган нақд пуллар – 367 триллион сўм) ташкил этгани ҳолда, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 23 фоизга ошган.
Банклар кассалари (шу жумладан, банкоматлар) орқали жами берилган нақд пуллар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 68 триллион сўмга ёки 23 фоизга ошган. Мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 30 триллион сўмга ҳамда банклар томонидан аҳолидан нақд чет эл валютасини сотиб олиш ҳажмининг 21 триллион сўмга ўсиши ҳисобига юзага келан.
2024 йил январ—сентябр ойларида банк карталарига кирим қилинган маблағлар (740 триллион сўм) 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошиб, ушбу даврда банк карталаридаги 167 триллион сўм маблағлар нақдлаштириб олинган.
«Баҳор—ёз мавсумларида иқтисодий фаолликнинг ўсиши ҳисобига нақд пулга талабнинг ошиши натижасида Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пуллар чиқаришни тақазо этди. Жумладан, Марказий банк томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида муомалага қўшимча 8 триллион сўм нақд пуллар чиқарилди ва 1 октябр ҳолатига нақд пулларнинг умумий пул массасидаги улуши 20,7 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,2 фоиз бандга пасайди», — дейилади шарҳда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди