12:43 / 10.11.2024
18

Халқаро молия бозори шарҳи

Халқаро молия бозори шарҳи
Ноябр ойининг биринчи ҳафтаси муҳим воқеаларга бой бўлди. Хусусан, АҚШда президентлик сайлови натижалари эълон қилинди ва Федерал захира тизими (ФЗТ) фоиз ставкасини пасайтирди.

Пайшанба куни эълон қилинган асосий ставканинг 0,25 фоизга туширилгани ҳақидаги қарор бозор кутилмаларини тасдиқлаб, барқарорликни сақлаб қолишга ёрдам берди.

Jahon Insights канали экспертлари 4 ноябрдан 8 ноябргача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.

АҚШ топ фонд бозорлари индекси
- S&P500 – 5995 (ҳафта бошидан +4,66 фоиз, йил бошидан +25,7 фоиз);
- NASDAQ – 19286 (ҳафта бошидан +5,74 фоиз, йил бошидан +28,48 фоиз);
- DJI – 42052 (ҳафта бошидан +4,61 фоиз, йил бошидан +16,71 фоиз).

АҚШ фонд индекслари президентлик сайловлари натижасида кучли ралли қайд этдилар. NASDAQ, Dow Jones ва S&P500 индекслари мос равишда 1047 пункт, 1936 пункт ва 267 пунктга кўтарилди.

Асосий қимматбаҳо металлар
- Олтин – 2684 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -1,89 фоиз, йил бошидан +30,12 фоиз;
- Кумуш – 31,3 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -3,53 фоиз, йил бошидан +31,62 фоиз.
- Алюминий – тоннаси 2627 доллар (ҳафта бошидан +1,02 фоиз; йил бошидан +10,02 фоиз);
- Мис – 4,29 доллар (ҳафта бошидан -0,68 фоиз; йил бошидан +11,45 фоиз).

Қимматбаҳо металлар ҳам президентлик сайлови натижалари эълон қилиниши фонида тебранувчанликка юз тутди. Олтин, кумуш ва мис ҳафта давомида мос равишда 51,77 доллар, 1,15 доллар, 0,03 долларга арзонлашди. Фақатгина алюминий 26,55 долларга ўсди.

Нефт
- WTI – 70,38 доллар (ҳафта бошидан +1,57 фоиз, йил бошидан -1,28 фоиз);
- BRENT – 73,97 доллар (ҳафта бошидан +1,54 фоиз, йил бошидан -4,02 фоиз).

Ҳафта давомида нефтнинг WTI маркаси 1,09 долларга, BRENT эса 1,12 долларга қимматлашди.

Валюталар
- USD/EUR: -1,07 фоиз (йил бошидан -2,89 фоиз);
- CNY/USD: +0,80 фоиз (йил бошидан +1,14 фоиз);
- TRY/USD: +0,16 фоиз (йил бошидан +16,57 фоиз);
- UZS/USD: +0,04 фоиз (йил бошидан +4,07 фоиз);
- RUB/USD: -0,53 фоиз (йил бошидан +9,22 фоиз).

Доллар индекси президентлик сайловлари натижасида сезиларли кўтарилди. Ҳафта давомида евро, юан, лира ва сўм мос равишда 1,07 фоиз, 0,8 фоиз, 0,16 фоиз ва 0,04 фоизга қадрсизланди, рубл эса 0,53 фоизга мустаҳкамланди.

Криптовалюта
- Bitcoin – 76470 доллар (ҳафта бошидан +10,97 фоиз, йил бошидан +80,31 фоиз);
- Ethereum – 2963 доллар (ҳафта бошидан +20,61 фоиз, йил бошидан +20,79 фоиз).

Асосий криптолар ҳам сайлов фонида кескин кўтарилишни қайд этди. Bitcoin ва Ethereum ҳафта мобайнида мос равишда 10,9 ва 10,6 фоизга қимматлашди.

Бозорлар ҳақида қисқача

Молия бозорлари ҳақида алоҳида гапирадиган бўлсак, жорий йилнинг навбатдаги чораклик натижалари эълон қилинаётган бир пайтда бизнесмен Доналд Трамп иккинчи маротаба президентликка сайланиши Wall-Street’ни хурсанд қилди ва АҚШ фонд бозорига «Трампфория» деб номланган янги раллини тақдим этди. Хусусан, унинг ғалабаси Илон Маскка энг катта «мукофот»ни тақдим этди ва бир ҳафта ичида Маскнинг бойлиги 20-30 миллиард долларга кўпайди. Миллиардернинг жами бойлиги эса илк марта 300 миллиардлик чизиқни кесиб ўтди. Шунингдек, Tesla капитализацияси ҳам 1 триллион доллардан ошди.

Трампнинг ғалабаси молия бозорида айрим саволларни ҳам келтириб чиқарди. Уларнинг энг муҳими мамлакат иқтисодиётини соғломлаштириш учун меҳнат қилаётган ФЗТ раиси Жером Повелннинг келгуси тақдири билан боғлиқ. Эслатиб ўтиш лозимки, аввалроқ Трамп Повелнинг қарорлари ва сиёсатидан норозилигини айтган ва Оқ уйга қайтиши билан уни лавозимидан истеъфога чиқариш билан таҳдид қилганди. Бироқ, Повел, сайлов монетар сиёсатга яқин келажакда таъсир этмаслигини таъкидлаб ўтди.

Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 4 ноябрдан 8 ноябргача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Халқаро молия бозори шарҳи