13:10 / 09.11.2024
24

Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди

Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди
Фото: “Bu kun” лавҳасидан скриншот
Шофирконда 16 ёшли ўсмир ўндан ортиқ шахслар номига онлайн кредит расмийлаштириб олгани аниқланди. Бу ҳақда “Bu kun” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 24 май куни Шофиркон тумани ИИБга туманнинг Искогаре маҳалласида яшовчи фуқаро мурожаат қилиб, номига 54 млн сўм кредит олинганини, ҳозирда мазкур кредит тўловлари унинг пластик картасидан ечиб олинаётганлигини билдирган. Ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда Бухоро вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими ходимлари томонидан тезкор техник ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

Тезкор тадбирлар натижасида ушбу жиноятни 2008 йилда Шофиркон туманида туғилган ўсмир содир қилганлиги фош этилган.

Ўсмир PayNet шохобчасида норасмий тарзда ишлаган ва фуқароларга сим-карта бериш жараёнида уларнинг фотосуратларини идентификациядан ўтказиш учун олган. Сўнгра яширин равишда фуқароларнинг телефон рақами ва фотосуратларидан фойдаланиб, уларнинг номига онлайн кредит расмийлаштириб олган. У ўндан ортиқ фуқарога кўп миқдорда моддий зарар етказган. Қўлга киритган пулларини эса онлайн қиморга тикиб юборган.

Пул йўқлиги сабабли мижозларим номига “Анорбанк” иловаси орқали кредит расмийлаштирдим. Ҳар бир мижозимга 15-20 млн сўмдан жами 100 млн сўм миқдорида кредит олдим.

Бунинг охири вой: одам пул ва қимор дардида ўзини бошқара олмай қолади. Қимор ўйинлари одамни психотороп моддалари каби ўзига қарам қилиб қўяди
”, деган у интервюсида.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловга кўра, вояга етмаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда унга нисбатан қамоққа эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирги кунда гумон қилинувчидан бошқа жабрланган шахслар ҳам бўлиши мумкин деган эҳтимол билан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода 16 ёшли бола ўнлаб шахслар номига кредит олиб, онлайн қиморга тикиб юборди