date

Spotify ўзининг 20 йиллиги муносабати билан фойдаланувчилар учун махсус ҳисоботни тақдим этди

Spotify ўзининг 20 йиллиги муносабати билан фойдаланувчилар учун махсус ҳисоботни тақдим этди

Spotify стриминг хизмати ўзининг 20 йиллик юбилейи шарафига фойдаланувчилар учун бутун тарих давомидаги мусиқа танловларини акс эттирувчи янги функцияни ишга туширди. Ушбу имконият фойдаланувчиларга иловага қачон қўшилгани, биринчи марта тинглаган қўшиғи, энг севимли ижодкори ва энг кўп эшитилган треклар рўйхати каби қизиқарли маълумотларни тақдим этади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Янги функциядан фойдаланиш учун Spotify иловасига кириб, қидирув қисмига “Spotify 20” ёки “Партй оф тҳе еар(с)” деб ёзиш кифоя. Тизим автоматик тарзда фойдаланувчининг энг кўп тингланган 120 та қўшиғидан иборат шахсий плейлистни шакллантиради ва умумий тингланган қўшиқлар сонини кўрсатиб беради.

Машҳур Враппед функциясига ўхшаб, ушбу янгилик ҳам фойдаланувчиларга ўз статистикаларини ижтимоий тармоқларда дўстлари билан бўлишиш имконини беради. Spotify ушбу функция бутун дунё бўйлаб мавжудлигини, бироқ у фақат олти ҳафта давомида фаол бўлишини маълум қилди.

Компания ўтган ойда платформа тарихидаги энг кўп тингланган ижодкорлар, албомлар ва подкастлар рўйхатини ҳам эълон қилган эди. Унда Тайлор Свифт етакчилик қилмоқда. Spotify учун йиллик ҳисоботлар фойдаланувчилар фаоллигини оширишда муҳим восита ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Spotify ўзининг 20 йиллиги муносабати билан фойдаланувчилар учун махсус ҳисоботни тақдим этди