date

Tesla собиқ раҳбари Древ Баглино иссиқлик насослари билан шуғулланувчи стартап очди

Tesla sobiq rahbari Drew Baglino issiqlik nasoslari bilan shug‘ullanuvchi startap ochdi

Tesla компаниясининг собиқ юқори мартабали ходими Древ Баглино янги Сади Тҳермал Мачинес номли стартапига асос солди. Бу унинг Tesla'ни тарк этганидан бери ташкил қилган иккинчи компаниясидир. Ҳужжатларга кўра, стартап 2025-йил июн ойида рўйхатдан ўтган ва Калифорниянинг Скоттс Валлей шаҳрида жойлашган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компания номи термодинамика асосчиларидан бири бўлган француз физиги Николас Леонард Сади Карнот шарафига қўйилган. Ҳозирча стартап фаолияти ҳақида маълумотлар кам, бироқ LinkedIn маълумотларига кўра, унда Tesla'нинг бир қатор собиқ муҳандислари ишламоқда.

Древ Баглино Tesla'да деярли йигирма йил фаолият юритиб, Роадстер, Повервалл ва Поверпакк каби муҳим лойиҳаларда иштирок этган. У 2024-йил апрелида компанияни тарк этгунига қадар электр двигателлар, аккумуляторлар ва қувват электроникаси ривожланишига масъул бўлган.

Баглино Tesla'даги фаолияти давомида иссиқлик насослари технологияси бўйича патентлар муаллифи ҳам ҳисобланади. Унинг ишланмалари, хусусан, Модел Й автомобилларида қўлланилган машҳур «октовальве» тизимининг асоси бўлиб хизмат қилган. 2022-йилда Elon Musk ва Баглино Tesla'нинг иссиқлик насослари технологиясини турар-жой ва тижорат мақсадларида қўллаш имкониятларини муҳокама қилишган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Tesla собиқ раҳбари Древ Баглино иссиқлик насослари билан шуғулланувчи стартап очди