date

Spotify видео подкастлар учун Apple технологиясини жорий этади

Spotify video podkastlar uchun Apple texnologiyasini joriy etadi

Spotify компанияси Apple Подкастс платформасида видео сифатини ошириш учун ишлаб чиқилган ҲЛС (ҲТТП Ливе Стреаминг) технологиясини ўз тизимига интеграция қилишини эълон қилди. Ушбу янгилик Spotify'да жойлаштирилган подкастларнинг Apple платформасида ҳам осон тарқатилиши ва монетизация қилинишига имкон беради. Натижада ижодкорлар ўз контентини ҳеч қандай қўшимча ўзгаришларсиз кенгроқ аудиторияга етказиш имкониятига эга бўладилар. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

ҲЛС технологияси интернет тезлигига қараб видео сифатини реал вақт режимида автоматик тарзда мослаштиради. Бу фойдаланувчиларга Wi-Fi ёки мобил тармоқдан фойдаланишидан қатъи назар, узилишларсиз ва юқори сифатли видео томоша қилиш имконини беради. Spotify ушбу янгиланишни жорий йил охиригача тўлиқ ишга туширишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, Spotify подкаст муаллифлари учун даромад олишнинг янги усулларини, жумладан, тўғридан-тўғри сотувлар ва ҳамкорлик интеграцияларини тақдим этмоқда. Либсйн, Подигее, Audiобоом, Audiомеанс ва Подспасе каби хостинг провайдерларидан фойдаланувчи ижодкорлар эндиликда ўз видеоларини тўғридан-тўғри Spotify орқали эълон қилиб, Spotify Партнер Proграм дастури орқали даромад олишлари мумкин.

2020-йилда видео подкастлар йўналишини ишга туширган Spotify, бугунги кунда ушбу соҳада ўз мавқеини мустаҳкамламоқда. 2025-йил ноябрь ҳолатига кўра, платформада ярим миллионга яқин шоу мавжуд бўлиб, 390 миллиондан ортиқ фойдаланувчи видео подкастларни томоша қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Spotify видео подкастлар учун Apple технологиясини жорий этади