Google ва SpaceX орбитал маълумотлар марказларини яратиш бўйича музокара олиб бормоқда

Тҳе Валл Стреэт Жоурнал нашрининг хабар беришига кўра, Google ва SpaceX компаниялари космосда орбитал маълумотлар марказларини жойлаштириш имкониятларини муҳокама қилмоқда. Ушбу лойиҳа SpaceX компаниясининг сунъий интеллект ҳисоблаш қувватларини Ер орбитасига кўчириш орқали харажатларни камайтириш стратегиясининг бир қисми сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Elon Musk орбитал маълумотлар марказларини бошқариш ер устидаги марказларга қараганда арзонроқ бўлишини таъкидлаб келади. Шунингдек, бундай ечимлар ерда қурилиш ишларига қарши чиқаётган маҳаллий аҳоли ва экологик ташкилотларнинг эътирозларидан холи бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бироқ, мутахассислар сунъий йўлдошларни қуриш ва уларни орбитага чиқариш харажатларини ҳисобга олганда, ҳозирги ер усти маълумотлар марказлари анча тежамкор эканлигини таъкидлашади. Шунга қарамай, Google ўзининг Proжект Сункатчер ташаббуси доирасида 2027-йилга қадар прототип сунъий йўлдошларни учиришни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Google 2015-йилда SpaceX компаниясига 900 миллион доллар сармоя киритган эди. Ҳозирги кунда Google бошқа ракета ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ҳам ҳамкорлик қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!