Xiaomi ўзининг илк қулоқчин-клипсаларини намойиш этди

Xiaomi компанияси президенти Лу Вейбинг ўзининг илк қулоқчин-клипсаларини (Опен-Эар Клип-он) расман тақдим этди. Ушбу турдаги аудио қурилмалар ҳозирда технологиялар оламида тез оммалашиб бораётган тренд ҳисобланади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Анъанавий қулоқчинлардан фарқли ўлароқ, ушбу модел қулоқ каналига киритилмайди, балки қулоқ супрасининг тоғай қисмига қисқич ёрдамида ўрнатилади. Компания раҳбари қурилманинг дизайнига алоҳида урғу бериб, унинг нафис кўринишини намойиш этди.
Янги қулоқчинлар ялтироқ кўзгусимон қоплама, яхлит корпус ва махсус «шаффоф товуш сфераси» технологияси билан жиҳозланган. Xiaomi ишлаб чиқарувчилари фойдаланувчиларга юқори сифатли ва таъсирчан овоз имкониятларини вада қилмоқда.
Ҳозирча қурилманинг техник хусусиятлари, аниқ номи ва нархи ошкор этилмади. Xiaomi мазкур маҳсулотнинг тўлиқ тақдимотини яқин кунларда бошқа янги қурилмалар билан биргаликда ўтказишни режалаштирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!