date

АҚШ банки мижозлар маълумотларини сунъий интеллектга ошкор қилиб қўйди

AQSh banki mijozlar ma'lumotlarini sun'iy intellektga oshkor qilib qo‘ydi

Пенсилвания, Огаё ва Ғарбий Виржиния штатларида фаолият юритувчи Коммунитй Банк киберхавфсизлик ҳодисаси юз берганини маълум қилди. Банк мижозларнинг исм-шарифи, туғилган санаси ва ижтимоий суғурта рақамлари учинчи шахсларга ошкор бўлганини тан олди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссиясига тақдим этилган 8-К шаклидаги ҳисоботга кўра, маълумотлар сизиб чиқишига "рухсат этилмаган сунъий интеллект дастурий таъминотидан фойдаланиш" сабаб бўлган. Банк ушбу ҳолатни махфий маълумотларнинг ҳажми ва сезгирлиги туфайли очиқлашга қарор қилди.

Ҳодиса тафсилотлари тўлиқ очиқланмаган бўлса-да, банк ходимларидан бири мижозлар маълумотларини онлайн AI чат-ботига юклаган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бу эса махфий маълумотларнинг чат-бот ишлаб чиқарувчиси серверларига тушиб қолишига олиб келган.

Коммунитй Банк қанча мижоз жабр кўргани ёки қайси сунъий интеллект иловаси ишлатилганини ҳозирча ошкор қилмади. Банк раҳбарияти зарар кўрган мижозлар маълумотларини баҳолаш жараёни кетаётганини ва қонунчиликка мувофиқ тегишли хабарномалар юборилаётганини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » АҚШ банки мижозлар маълумотларини сунъий интеллектга ошкор қилиб қўйди