date

Honda 2040-йилга қадар ички ёнув двигателларидан воз кечиш режасини ўзгартирди

Honda 2040-йилга қадар ички ёнув двигателларидан воз кечиш режасини ўзгартирди

Honda компанияси электромобилларга тўлиқ ўтиш бўйича ўзининг аввалги режаларини расман қайта кўриб чиқди. Илгари автомобил ишлаб чиқарувчи 2040-йилга келиб фақат электромобиллар ва водород ёқилғиси элементлари билан ишлайдиган машиналарни сотиш ниятида эканлигини маълум қилган эди, бироқ эндиликда бу мақсад реал эмаслиги тан олинди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Honda бош директори Тосихиро Мибе бозорлардаги ноаниқлик ва истеъмолчилар талабининг ўзгариши сабабли компания ички ёнув двигателларидан (ИЙД) бутунлай воз кечиш стратегиясидан қайтганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, жорий шароитлар аввал эълон қилинган муддатларда бундай мақсадга эришишни имконсиз қилмоқда.

Эндиликда Honda гибрид технологияларга кўпроқ урғу бермоқчи. Компания 2030-йил мартигача 15 та янги авлод гибрид моделларини бозорга чиқаришни ҳамда янги куч қурилмаларини ишлаб чиқишга қарийб 4,4 триллион иен (тахминан 28 миллиард доллар) сармоя киритишни режалаштирмоқда.

Янги қаторда ихчам тўрт цилиндрли гибридлар билан бир қаторда, самарадорлиги ва динамикаси оширилган йирикроқ В6 тизимлари ҳам пайдо бўлади. Шунга қарамай, автомобил ишлаб чиқарувчи аср ўрталарига қадар углерод нейтраллигига эришиш мақсадини сақлаб қолмоқда, бироқ бу йўл энди янада мослашувчан бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Авто » Honda 2040-йилга қадар ички ёнув двигателларидан воз кечиш режасини ўзгартирди