Жон Ҳопкинс университети олимлари янги аниқланган «CladeX» грипп вируси штамми глобал эпидемияга сабабчи бўлишидан хавотирда. Улар аниқлаган 400 нафарга яқин беморнинг 50 нафари оламдан ўтган. Бу гриппнинг илк ўчоқлари Германия ва Венесуэлада аниқланди, деб ёзмоқда «Хабар» нашри.
Беморлар йўтал ва бош оғриғидан шикоят қилаётганига асосланиб, олимлар бу вирусни «респиратор»лар оиласига киритишди, яъни у ҳаво орқали юқади. Касалликнинг илк аломатлари шамоллаш ёки қизамиқникига ўхшайди. Хавотирли жиҳати, вирус юқиши ва ўлим орасидаги масофа жуда қисқа — атиги бир неча ҳафта.
Янги тоифа вирусни юқтирганлар даволаниш олмаса энцефалит (бош миянинг яллиғланиши) касаллигини орттириб олиши ва кома ҳолатига тушиши мумкин.
Аммо энг қўрқинчлиси бу эмас. Агарда ўз вақтида вакцина ишлаб чиқилмаса, вирус худди оддий грипп каби одамдан одамга кўчиб ўта бошлайди. Бунинг оқибатида сайёрамиздаги қарийб 900 миллион нафар инсонни «CladeX» вируси заҳарлаши эҳтимоли бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди