Ўзбекистон Украина дориларининг импортини блоклаб қўйди, деб хабар бермоқда «Аптека» Украина тиббиёт ва микробиология саноати иш берувчилар ташкилотлари бирлашмасига (ТМСИТБ) асосланиб.
Бирлашмадан хабар қилишларича, сўнгги бир неча ҳафта давомида фармацевтика маҳсулотлари божхонада турибди, бироқ Ўзбекистон божхона хизмати нима учун у божхона расмийлаштирувидан ўтказилмаётгани ҳақида тушунтириш бераётгани йўқ.
Шу муносабат билан ТМСИТБ ушбу вазиятга аралашиши ва масалага ечим топиш мақсадида амалий йиғилиш ўтказиши учун мамлакат бош вазири биринчи ўринбосари - Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазири Степан Кубивга мурожаат қилди.
Бирлашмадан тахмин қилишларича, божхона расмийлаштируви жараёни тўхтатилиши Ўзбекистон ҳукуматининг Украинада Ўзбекистондан енгил автомобиллар импортига нисбатан суриштирув бошланганига жавобидир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди