18:43 / 19.09.2019
4 333

Автомобилларнинг божхона тўловлари босқичма-босқич пасайтириб борилади

Автомобилларнинг божхона тўловлари босқичма-босқич пасайтириб борилади
Фото: Repost
18 сентябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг мансабдор шахслари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради Дарё нашри.

Анжуман давомида Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 14 январдаги «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг ижроси йўлида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Матбуот анжумани давомида автомобилларнинг божхона тўлови масаласи ҳам кўтарилди.

Фото: Repost
«Автомобилларнинг божхона тўловлари босқичма-босқич пасайиб боради. Агарда нархни бирдан пасайтириб юборсак, бу корхонани хароб қилади», — дейди Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Нажмиддинхўжа Шарипов.

Бундан ташқари, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари Фарруҳ Қорабоевнинг таъкидлашича, GM самарасиз корхонага айланиб қолган.

«GM сўнгги 25 йил ичида самарасиз корхонага айланди», — дейди Фарруҳ Қорабоев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобилларнинг божхона тўловлари босқичма-босқич пасайтириб борилади