
Швециянинг Малмьо шаҳрида шахмат бўйича "TePe Sigeman" турнири ўз якунига етди. Қувонарлиси, унда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов чемпионликни қўлга киритди.
Нодирбек Абдусатторов, Аржун Эригаиси, Винсент Кеймер, Жу Венжун, Петер Свидлер, Антон Коробов, Нилс Гранделиус ҳамда Марк Андриа Мауриззи каби 8 нафар гроссмейстер иштирок этган турнир ўз якунига етди.
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов асосий даврада 4,5 очко жамғарган эди.
Нодирбек тай-брэкда Питер Свидлер ва Аржун Эригаиси каби гроссмейстерларни мағлуб этди. Маълумот ўрнида, Абдусатторов айни вақт ФИДЕ рейтингида 5-поғонани банд этиб турибди.
Вакилимизни ушбу ғалаба билан муборакбод этиб, бу каби муваффақиятлар давомий бўлишини тилаб қоламиз!

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар