Мажбурий ижро бюросининг Данғара тумани бўлими ходимлари томонидан тунги рейдлар ўтказиш вақтида 2020 йил 27 январ куни туманнинг Таптиқсарой МФЙ, Таптиқсарой қишлоғи ҳудудида фаолият кўрсатаётган фуқаро К.Шерматовга тегишли умумий овқатланиш шахобчаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарори ижроси ҳамда жисмоний ва юридик шахслар томонидан электр энергиядан фойдаланишнинг қонунийлиги ҳамда тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан текшириш ўтказилган.
Аниқланишича, овқатланиш шаҳобчасида юқоридаги 22-сонли қарор билан тасдиқланган 1-илова “табиий газдан фойдаланиш қоидалари”нинг талабларига зид равишда табиий газ тармоғига “Ҳудуд газ Фарғона” МЧЖ Данғар тумангаз филиали билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан уланиб, бир дона миллий тандир, 2 дона КПГ-4, 4 дона миллий ўчоқ ва 7 дона иситиш печидан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги оқибатида, “Ҳудуд газ Фарғона” МЧЖ Данғар тумангаз филиали манфаатларига 25 153 000 сўм миқдорида моддий зарар етказганлиги аниқланган, суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди