20:46 / 12.02.2020
4 169

Андижон ҳокими матбуот котиби «ёзишма»лари бўйича жиноят иши қўзғатилди

Андижон ҳокими матбуот котиби «ёзишма»лари бўйича жиноят иши қўзғатилди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби Мирзоҳид Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзишмаларнинг нусхаси (скриншот) тарқалгани ҳақида хабар берилганди.

Ёзишмаларда М.Ботиров ўзига таниш ва анча синашта бўлган бошқа фойдаланувчи билан «дилдан суҳбат» қургани, ҳақорат-у уятсиз гапларга тўла виртуал мулоқотда гап айланиб, блогерларга тақалган пайтда матбуот котиби «...осмонга чиқаётган блогерни жойини кўрсатиб қўйгани»ни алоҳида таъкидлаб, «15 кунда мулла бўлгани»га урғу берганди. Шунингдек, ёзишмаларда ўша блогер «асакалик» экани, ҳоким «тиқ» дегани учун «тиқилгани» ёзиб бўлмас ҳақоратлар билан баён қилинади.

Ўша куниёқ ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати расмий баёнот бериб, «Фейсбук» ижтимоий тармоғидан «Ёшлар олами» аккаунти билан фойдаланувчи Мирзоҳид Ботировнинг ушбу аккаунти гўёки хакерлик ҳужумига учраганини билдирганди.

Ўз навбатида, Бош прокуратура матбуот хизмати ҳам ҳокимнинг матбуот котибига тегишли экани айтилаётган «нома»лар Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилаётгани, натижалари бўйича қўшимча ахборот берилажагини айтганди.

Бугунга келиб, ўрганишларнинг дастлабки натижалари маълум. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди! Яъниким, «...Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби М.Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзишмалар юзасидан тергов-текширув ҳаракатлари ўтказилиши лозимлигини ҳисобга олган ҳолда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) ва 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда».

Албатта, воқелик билан боғлиқ ҳар битта ҳолатга тергов йўли билан аниқлик киритилади. Бироқ ҳозирданоқ матбуот котибининг ижтимоий тармоқдаги аккаунти гўёки «хакерлар ҳужумига учрагани» хусусидаги иддаоларнинг таги пучлиги кўриниб қолмоқда.

Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижон ҳокими матбуот котиби «ёзишма»лари бўйича жиноят иши қўзғатилди