«Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, Республика биометрик паспорт тизими инфратузилмаси негизида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти ўрнига идентификациялаш ID-карталарини бериш тизимини жорий этилади.
Бунда:
- шунга ўхшаш тизимларнинг жорий этилиши ва унинг электрон ҳукумат тизимларига интеграцияси бўйича хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, лойиҳаолди ўрганишни ўтказиш;
- лойиҳани амалга оширишни бошлаш мақсадида техник-лойиҳа ва меъёрий ҳужжатларни, жумладан стандартларни тайёрлаш;
- давлат органларининг технологик инфратузилмасини, жумладан маълумотлар узатиш тармоқлари, аппарат-дастурий таъминот тизимлари ва бошқаларни босқичма-босқич ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш;
- янги туғилган барча шахсларга ва 16 ёшга тўлмаган шахсларга Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) бириктириш, барча жисмоний шахсларга электрон кўринишдаги давлат хизматлари кўрсатиш ва уларни идентификация қилиш учун фарзандларни ота-она маълумотлари билан боғлаш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар — Давлат персоналлаштириш маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди