Фото: «Lenta.ru»
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси, ўз жонига қасд қилишга уринган ва Лондонда полициячига ташлангани учун бир йиллик шартли жазо олган Айсултон Назарбоев Буюк Британиядан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда у ўзининг «Facebook»даги саҳифасида маълум қилган.
Қозоғистон собиқ етакчисининг невараси бу қарорини оиласининг тазйиқлари билан изоҳлаган. Унинг айтишича, «Россия билан Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида кенг миқёсдаги коррупциялардан» хабардор. Кичик Назарбоевнинг таъкидлашича, барча тафсилотларни Британиянинг «Times» нашрига берган интервьюсида гапириб берган: у яқинда чоп этилади.
Аввалроқ Айсултон Назарбоев уни ўлдирмоқчи бўлаётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, у Англия шифохонасида, турмада ётган, қариндошлари билан муаммолари бўлган.
2019 йил июлда Айсултон Лондонда жонига қасд қилишга халақит қилишга уринган полициячини тишлаб олган. Қозоғистон биринчи президентининг 30 ёшли неварасига бир йиллик шартли жазо тайинланди, 140 соат жамоат иши, бир неча минг фунт стерлинг миқдорида жарима ва товон пули тўлаш, шунингдек, албатта гиёҳвандликка қарши муолажа олиш — наркологнинг камида 20 та сессиясига қатнаш шулар жумласидан.
Унинг отаси Роҳат Алиев (марҳум) 2008 йилгача Назарбоевнинг қизи Дариға билан турмуш қуришган. 2015 йилда Нурбанкнинг иккита топ-менежерини ўлдирганликда айбланиб жазоланаётган Австрия турмасида унинг жасади чиққан. Қозоғистонда Алиев ҳукуматни қўлга киритиш ва жиноий гуруҳни ташкил этишга тайёрланишда айбланган ва сиртдан 40 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Қозоғистон унинг экстрадицияси учун Австрияга икки марта сўров юборган, бироқ рад жавобини олган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди