20:08 / 12.11.2024
39

Зироат Мирзиёева: “Сизнинг фаоллигингиз, саъй-ҳаракатларингиз ҳаётимизни, Ер сайёраси аталмиш умумий маконимизни, албатта, ўзгартиради”

Зироат Мирзиёева: “Сизнинг фаоллигингиз, саъй-ҳаракатларингиз ҳаётимизни, Ер сайёраси аталмиш умумий маконимизни, албатта, ўзгартиради”
Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева 12 ноябрь куни жорий йилнинг иқлим сиёсати ва барқарор ривожланиш соҳасидаги асосий воқеасининг қатор тадбирларида иштирок этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА
Саммит доирасида “Ёшларнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлардаги етакчилиги” мавзусида форум бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева, Озарбайжон Биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдўған, Қирғизистон Биринчи хоними Ойгул Жапарова иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Венгрия, БМТ тузилмалари ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари, мазкур мамлакатларнинг ёш экофаоллари қатнашди.

Учрашув аввалида меҳмонлар мамлакатлар экофаоллари томонидан ишлаб чиқилган Индивисибле (“Бўлинмас”) бадиий инсталляцияси билан танишди бошланди. Панно қуроқ техникасида ишланган бўлиб, ундаги ҳар бир мато парчаси мамлакатлар учун ноёб бўлган ва йўқолиб бораётган ўсимликни англатади. Табиий меросни асраб-авайлашга даъват этувчи ушбу лойиҳа табиат ва инсоният бўлинмаслигини ёдга солади.

Фото: ЎзА
Ўзбекистон Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ўз нутқида қардош Озарбайжон ҳукумати ва халқини СОР-29 юксак савияда ташкил этилгани билан табриклади, шунингдек, Ҳайдар Алиев жамғармаси билан ҳамкорликда ўтказилаётган қўшма форумни шахсан қўллаб-қувватлагани учун Биринчи вице-президент, Биринчи хоним Меҳрибон Алиевага миннатдорлик билдирди.

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларидан ёш авлод – гўдаклар, болалар ва ўсмирлар ҳаётига катта таъсир кўрсатаётгани, уларнинг миллионлаб тенгдошлари табиий офатлардан, қурғоқчиликдан, сув ва озиқ-овқат танқислигидан ҳар куни азият чекаётгани қайд этилди.

Фото: ЎзА
Бу ҳодисаларга қарши курашни ёш авлодсиз, унинг онгли ва фаол иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу нуфузли минбардан туриб, бугун Марказий Осиё ва Туркий халқлар ёшлари ҳам мана шу глобал ҳаракатнинг ажралмас қисми сифатида шаклланаётганини қайд этиш менга катта фахр бағишлайди”, деди Зироат Мирзиёева.

Ўзбекистон Биринчи хоними ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича ўз фикрлари билан бўлишди. Ёшларнинг иқлим соҳасидаги билимларини янада ошириш мақсадида маърифий тадбирлар ва “яшил” контентни кенгайтириш, ёш авлод вакиллари билан тизимли ва мунтазам “иқлим мулоқоти”ни ўрнатиш, шунингдек, фарзандларимизнинг иқлим ўзгаришига қарши курашиш имкониятларини экологик стартапларни рағбатлантириш ва сунъий интеллектдан фойдаланиш орқали кенгайтириш шулар жумласидан.

Фото: ЎзА
Зироат Мирзиёева сўзининг якунида йигит-қизларга мурожаат қилиб, шундай деди: “Бугун сиз иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатнинг олдинги сафидасиз. Сизнинг қатъий шижоатингиз, янги ғоялар ва ташаббусларингиз ҳаммамизни умумий мақсад сари янада бирлаштиради. Шуни билингки, сизнинг фаоллигингиз, саъй-ҳаракатларингиз ҳаётимизни, Ер сайёраси аталмиш умумий маконимизни албатта ўзгартиради”.

Тадбир давомида Ўзбекистон, Венгрия, Озарбайжон, Тожикистон, Туркия, Қирғизистон ва Қозоғистон экофаоллари ҳукуматларни ёш авлоднинг иқлим ўзгариши билан боғлиқ жараёнларда иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга чақирувчи баёнот билан чиқди.

Фото: ЎзА
Шунингдек, ёшлар минтақавий, шу жумладан Ўзбекистонда ўтказилган экологик оромгоҳлар давомида ишлаб чиқилган иқлимга оид ташаббусларини тақдимот қилди.

Асосий таклифлар — Халқаро маслаҳат қўмитасини тузиш, билим алмашиш, минтақавий ва миллий иқлимга оид лойиҳаларни мувофиқлаштириш учун майдон бўлиб хизмат қиладиган рақамли платформа яратиш, шунингдек, барқарор ривожланишни илгари суриш ва ёшлар ўртасида экологик саводхонликни оширишга қаратилган Young Climate Champions халқаро экофаоллар ҳамжамиятини ташкил этиш.

Фото: ЎзА
“Трансчегаравий экотизимлар” лойиҳаси трансчегаравий табиат объектлари - қўриқхоналар, дарёлар ва ҳайвонларнинг миграция йўналишларини асраш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

Экофаоллар визуал контент, шу жумладан ВР-видеолавҳалардан иборат интерфаол ўқув харитасини намойиш этди.

Фото: ЎзА
Ушбу ташаббусларнинг барчаси реал ҳаётга кўчмоқда, уларни барқарор амалга ошириш учун давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёш экофаоллар, тадбиркорлар, олимлар ва экспертлардан иборат Экологик кун тартиби бўйича маслаҳат қўмитаси ташкил этилди.

Қўмита қарорларини қўллаб-қувватлаш учун Марказий Осиё мамлакатлари, Озарбайжон, Венгрия ва Туркиянинг ёшлар ишлари, экология ва таълим вазирларидан иборат нуфузли Васийлик кенгаши тузилди.

Фото: ЎзА
Маслаҳат қўмитаси бош қароргоҳи Тошкентда жойлашган янги Бутунжаҳон ёшлар офисида фаолият юритади. Мазкур офис ҳузурида глобал миқёсда ёшлар ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳам иш олиб боради.

Форумнинг асосий воқеаси Ўзбекистон, Озарбайжон, Венгрия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия томонидан 2024-2030 йилларда Барқарор ривожланиш маданиятини илгари суриш ҳамда болалар ва ёшларни иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича халқаро стратегиянинг имзоланиши бўлди.

Фото: ЎзА
Ёш экофаолларнинг тавсияларига асосланган ушбу ҳужжат иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалаларида давлат органлари, таълим муассасалари, жамоат ва илмий ташкилотлар, болалар ва ёшлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик учун глобал замин яратишга қаратилган. Стратегия ёш авлоднинг экологик ташаббусларда фаол иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга, жумладан, экологик таълим ва “яшил” кўникмаларни ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зироат Мирзиёева: “Сизнинг фаоллигингиз, саъй-ҳаракатларингиз ҳаётимизни, Ер сайёраси аталмиш умумий маконимизни, албатта, ўзгартиради”