21:23 / 12.11.2024
16

Араб лигаси ҳамда ИҲТ давлатлари Исроилни ўз назоратидаги ерлардан чиқиб кетишга чақирди

Араб лигаси ҳамда ИҲТ давлатлари Исроилни ўз назоратидаги ерлардан чиқиб кетишга чақирди
Фото: РИА Новости
Араб давлатлари лигаси (АДЛ) ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатлар Исроилни Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил, Шарқий Қуддус ва Голан тепаликларидан чиқиб кетишга чақирди.

11 ноябрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган саммит иштирокчилари 1967 йил 4 июндаги чегараларни ҳурмат қилиш муҳимлигини, бундай ҳаракат минтақада “адолатли ва кенг қамровли тинчлик” ўрнатилишига ҳисса қўшишини таъкидлади.

Якуний декларация, шунингдек, Фаластин ҳудудлари – Ғазо сектори ва Ғарбий Соҳилни пойтахти Шарқий Қуддусда жойлашган ягона Фаластин давлатига бирлаштиришга чақирган. Бундан ташқари, Араб Лигаси ва ИҲТ давлатлари раҳбарлари халқаро ҳамжамиятдан Исроилга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар экспортини тақиқлашни сўраган.

Саммит Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашуви фонида Ар-Риёд томонидан ташкил этилган. Араб Давлатлари Лигаси ва Ислом Ҳамкорлик Ташкилотига Исроил давлатини тан оладиган ва унинг минтақавий интеграциясини қатъиян рад этувчи давлатлар киради.

Голан можароси

Голан тепаликлари ўн йиллар давомида Яқин Шарқдаги баҳсли ҳудуд бўлиб қолмоқда. Исроил 1967 йилда араб давлатлари коалициясига қарши олти кунлик уруш пайтида Голан тепаликларининг муҳим қисмини эгаллаб олган ва 1981 йилда уни аннексия қилган. АҚШ 2019 йилда Голан тепаликлари устидан Исроил суверенитетини тан олган ягона давлатга айланган.

Араб лигаси, Яқин Шарқ, Исроил, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Чиқиб кетиш

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Араб лигаси ҳамда ИҲТ давлатлари Исроилни ўз назоратидаги ерлардан чиқиб кетишга чақирди