18:38 / 13.02.2020
4 313

Президент Хавфсизлик кенгаши аппарати ва ДХХ раҳбарлари билан йиғилиш​​ ўтказди

Президент Хавфсизлик кенгаши аппарати ва ДХХ раҳбарлари билан йиғилиш​​ ўтказди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбирда Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати раҳбарлари иштирок этди.

Чегара қўшинлари фаолиятининг амалий натижалари ҳамда мамлакатимиз Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони томонидан ўтган йил 27 август кунги йиғилишда белгиланган вазифалар ижросининг бориши кўриб чиқилди.

Марказий Осиё давлатларининг чегара идоралари билан алоқаларни изчил ривожлантириб бориш, турли халқаро ташкилотлар билан қўшма тадбирларни кўпайтириш ҳамда хорижий шериклар билан чегараолди ҳамкорликни фаоллаштириш юзасидан эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев минтақада савдо, туризм алоқалари ва маданий алмашинувларни мустаҳкамлаш, одамларнинг борди-келдисини кўпайтириш мақсадида фуқаролар ва хорижлик меҳмонлар учун Давлат чегарасини кесиб ўтишда қулай шароитлар яратиш муҳимлигига эътибор қаратди.

Амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, мутасадди тузилмалар раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.​

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент Хавфсизлик кенгаши аппарати ва ДХХ раҳбарлари билан йиғилиш​​ ўтказди