Фото: ИИВ Тергов департаменти
Андижоннинг Избоскан туманида юк поезди 2003 йилда туғилган қизни уриб кетди. Бу ҳақда Фарғона транспорт прокуратураси хабар берди.
Бахтсиз ҳодиса 11 февраль куни соат 09:57 да Куйганёр—Пойтуғ бекатлари оралиғида юз берган.
Қайд этилишича, Избоскан туманидаги мактабнинг 8-синфида ўқувчи қиз дугонаси билан темирйўл бўйлаб суҳбатлашиб келаётган бўлган ҳамда тепловознинг огоҳлантириш сигналига эътибор бермаган.
Тепловоз кескин тормоз бериб тўхтаётган вақтида ўсмир қиз эҳтиётсизлиги сабаб тепловознинг чап нарвонига урилиб кетган.
Жабрланувчи шифохонага олиб борилганида унга бош мия чайқалиши ва бош тепа қисмида 2 сантиметр ёриқ бўлган жароҳат аниқланган. Ўсмир қизга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилгач, ўша куннинг ўзидаёқ уйига жавоб берилган.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат прокуратура назоратига олиниб, Андижон вилояти ИИБ ТХТБ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди