13:53 / 14.02.2020
3 847

Ҳиндистон элчиси Ортиқхўжаевдан будда ибодатхонаси қуриш учун ер сўради

Ҳиндистон элчиси Ортиқхўжаевдан будда ибодатхонаси қуриш учун ер сўради
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувда элчи ҳокимдан Ганди таваллудининг 150 йиллиги муносабати билан унинг Тошкентда мемориал очилиши, шунингдек, пойтахтда ҳинд жамоаси ибодат қилиши учун будда ибодатхонаси қурилишига ер майдони ажратишини сўради.
Бу иш Ўзбекистонга сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилишини гапнинг орасида қистириб ўтди.

Шу билан бир қаторда ўтган ҳафтада ҳинд компанияларига шифохона, университет ҳамда аквапарклар қуриш учун ер майдони ажратилганлиги ва бу мақсадни амалга ошириш учун $1 млрддан ортиқ пул маблағи жалб қилинганлиги таъкидланди.
Ҳозирда Тошкентда ҳинд капитали иштирокидаги тадбиркорлик субъектлари сони 154 тага етган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳиндистон элчиси Ортиқхўжаевдан будда ибодатхонаси қуриш учун ер сўради