Фото: «Gazeta.uz»
Ўзбекистон 19—20 февраль кунлари бўлиб ўтадиган «Uzbekistan Airports, Aviation & Logistics Forum» (UAALF — 2020) халқаро авиация форумида йўловчи минтақавий авиаташувлар бозорини ривожлантириш учун яқин ва ўрта масофага учадиган самолётларни сотиб олиш масаласини муҳокама қилади. Бу ҳақда 12 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида транспорт вазири Элёр Ғаниев маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри.
Ғаниевнинг таъкидлашича, бундай турдаги самолётлар минтақавий авиаташувларни ривожлантириш учун харид қилиниши режалаштирилмоқда.
«Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё ҳудудлари ўртасидаги авиаташувларни ташкил этиш учун мўлжалланган янги Humo Air авиакомпанияси ташкил этилиши тўғрисида аллақачон эълон қилинди», — дейди транспорт вазири.
Фото: «Gazeta.uz»
«Ушбу авиакомпанияни зарурий техникалар билан таъминлаш учун қатор компаниялар, жумладан Россиянинг Sukhoi ва Бразилиянинг Embraer компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда», — дейди Элёр Ғаниев.
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов агар самолётлар сони кўпайтирилмаса, Ўзбекистон бозорни Қозоғистонга бой бериши мумкинлигини маълум қилди.
«Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион киши. Қозоғистонда эса 18 миллион киши яшайди. Бироқ Қозоғистонда бугун 100 тадан ортиқ самолёт бор, бизда эса 29 та.
Биз 5 та самолётга буюртма бериб қўйганмиз. Қозоғистон эса 58 та самолётга буюртма берган. Яқин йилларда уларда салкам 160 та самолёт бўлади, шунинг учун биз авиапаркни кенгайтириш ҳақида ўйлашимиз керак. Агар самолётларимиз сонини кўпайтирмасак, бозорни қўлдан бой беришимиз мумкин», — дейди у.
Бош вазир ўринбосари сўзларига кўра, келгуси беш йил ичида Uzbekistan Airways авиакомпаниясини «энг йирик, кучли, ривожланган, энг кўп сонли самолётлар, рейслар, минтақадаги энг кўп йўловчи ташувчи компанияга айлантириш» бўйича ишлар олиб борилади.
Бундан ташқари, Uzbekistan Helicopters компанияси туризм ва бизнес-хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун ғарбий намунадаги янги вертолётлар сотиб олиш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда, деди Элёр Ғаниев.
Аввалроқ Азиз Абдуҳакимов хорижий сайёҳларга Марказий Осиё мамлакатлари учун умумий виза жорий этишни кўзда тутувчи Silk Road лойиҳаси 2020 йилнинг охиригача ишга туширилиши мумкинлигини айтганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди