МИБ Гурлан тумани бўлими ходимлари томонидан ҳудудда энергия ресурларига ўзбошимчалик билан уланиб, ноқонуний фойдаланиб келаётган шахсларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар ўтказилиб, муайян натижаларга эришилмоқда.
Хусусан, Гурлан туманидаги хусусий корхона раҳбари Х.Исаев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли Қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш” қоидаларининг 118-бандига зид равишда электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 60882,0 Квт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида туман электр таъминоти корхонасига 20,2 млн. сўм зарар етказилганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари ўтказилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган. Туман суди томонидан Х.Исаевнинг ҳаракатларига қонуний чора кўрилиб, ноқонуний фойдаланиш оқибатида туман электр таъминоти корхонасига етказилган 20,2 млн. сўм зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди