Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқованинг фикрича, мамлакатдаги «снос»лар билан боғлиқ можаролар — шармандали ҳолат. Светлана Ортиқова бу ҳақда «Qalampir.uz»га берган интервьюсида айтиб ўтди.
Қуйида нашр мухбирининг «снос»лар масаласи юзасидан саволларига Светлана Ортиқованинг жавоблари келтирилади.
— Ўзбекистон адлия вазири «снос»лар 2019 йилда мамлакатни жунбушга келтирган воқеа бўлганини айтди.
— Тўғри. Лекин қанча одамларнинг ҳуқуқи тикланганини ҳам айтинг. Шу битта камчилигини топсак-да... Битта эмас, «снос» бўйича ҳақиқатан ҳам шармандали ишлар бўлди. Ўзбекистон учун, Тошкент шаҳри учун...
Шармандагарчилик. Нима дейсиз энди? Лекин компенсация пули бюджетнинг елкасига тушяпти-ку. Келинг, коррупцияни камайтирайлик, иқтисодни кўтарайлик.
— Компенсация тўланиши, Президент буни қарор билан мустаҳкамлаб қўйганидан кейин бошланди.
— Шунинг учун сиз билан биз Президентга ёрдамчи, кўмакдош, елкадош бўлишимиз керак. Қачон бу бизнинг миямизга муҳрланади? Қани, мана шу саволга жавоб беринг, қачон? Муҳрлангандан кейин зўр бўлади. Бунинг учун Президент алоҳида қарор чиқаришлари ҳам керак бўлмайди. Ўз-ўзидан тизим ишлайди. Ортиқова ишлайдими, Йўлдошев ишлайдими, прокуратура ўзи ишлайди, бюджет тўлади, солиқлар вақтида тўланади, мажбурий ижро бюроси ҳам керак бўлмайди. Лекин яқин тарихни, узоқ тарихни, 27 йилликдаги ўтмишни ҳам эсдан чиқармаслик керак.
Аввалроқ Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари Светлана Ортиқова 2005 йилдаги Андижон воқеаларида тинч аҳоли вакиллари ўққа тутилгани ҳақида гапирган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди