2 737
Коронавирус сабабли Ўзбекистоннинг транспорт компаниялари қанча зарар кўргани маълум қилинди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 май, душанба куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, коронавирус пандемияси оқибатида бутун дунёда транспорт алоқалари деярли тўхтаб қолди. Соҳадаги компаниялар бундан жиддий зарар кўрмоқда. Масалан, биргина авиация тармоғида 2020 йил якунигача дунё бўйича 113 миллиард доллар йўқотилиши тахмин қилинмоқда.
Мамлакат транспорт корхоналари карантин чекловлари сабабли ҳозиргача 340 миллиард сўм зарар кўрган. Эпидемиологик вазият барқарорлашгунча бу рақамлар яна ошиши аниқ.
Шу боис соҳада пандемиянинг таъсирини юмшатиш, корхоналарни иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда. Карантиндан энг кўп зарар кўрадиган Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports акциядорлик жамиятларининг 122 миллион доллар кредитлари тўлов муддатлари узайтирилди, 60 миллиард сўмлик солиқ имтиёзлари тақдим этилди. Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 50 миллион доллар миқдорида айланма маблағ сифатида фоизсиз ссудалар ажратилди.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди
Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!"
Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди
Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди
Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди?