20:30 / 23.11.2021
4 716

«Тошкентда шундай бўлса, Қорақалпоғистонда қандай?» — Шавкат Мирзиёев мактаб ошхоналари ҳақида

«Тошкентда шундай бўлса, Қорақалпоғистонда қандай?» — Шавкат Мирзиёев мактаб ошхоналари ҳақида
Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Гулобод мавзесига ташрифи давомида 41-мактабга кирди. Президент спорт залига кириб, жисмоний тарбия дарсидаги болалар ва ўқитувчилар билан гаплашди. Мактаб ошхонаси, менюсини кўрди ва бирма-бир суриштирди.

«Булар энди имкони етганча масаллиқ олиб келиб, тайёрлашади. Тошкентда шундай бўлса, Қорақалпоғистонда қандай? Мактаб ошхоналарининг ичига ҳали кирмадик. Сифати, муддати қандай, нархи — буларни тизимга солиш бўйича иш олиб бормадик. 10 январга қадар мактаблар ошхоналарига сифатли, тўйимли, баланслаштирилган таомнома бўлиши учун кетринг хизматини аутсорсинг асосида ташкил қилиш бўйича пухта лойиҳа қилинглар», — деди Президент.

Шунингдек, мактаб 2 сменали бўлиши учун янги корпус қуриш бўйича топшириқ берилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Тошкентда шундай бўлса, Қорақалпоғистонда қандай?» — Шавкат Мирзиёев мактаб ошхоналари ҳақида