Фото: Видеолавҳадан скриншот
Давлатимиз раҳбари сайловдан кейин жойларга биринчи ташрифини Шайхонтоҳур туманидаги маҳаллалар бўйлаб юриб, бу ердаги шароитлар билан танишаётгани ҳақида хабар берилганди.
Шавкат Мирзиёев кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи 93 ёшли отахон билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида отахон маҳаллада кичикроқ чойхона қуриб беришни илтимос қилди. «Бўлди, сизнинг айтган гапларингиз учун ўзим бир чиройлигина чойхона қилиб бераман», — деди давлат раҳбари.
«Xabar.uz» мухбири хабар беришича, президент белгиланган маршрут бўйича юрмай, бир неча километр йўлни пиёда кезиб чиқмоқда.
Давлат раҳбари тумандаги 41-мактабга кутилмаганда кириб борди. Спорт залида болалар ва ўқитувчилари билан гаплашди, шарт-шароитлар билан танишди. Мактабдан чиқаётиб, бир гапни айтди: «Ўзимга кўп хулоса қилиб кетяпман».
Президент «Сархумдон» маҳалласи нуронийлари билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасига ҳисса қўшиш учун маҳалла гузари боғчасига чинор кўчатини экди. Ўзини Шоҳрўз деб таништирган болакай жараённи кузатиб турди-да, сўнг давлат раҳбарининг олдига келиб салом берди: Ассалому алайкум...
Ташриф давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди