20:49 / 09.12.2021
4 997

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари ушланди

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари ушланди
Бош прокуратура бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган Ш.В. қариндоши Ш.Н. орқали унинг таниши А.К.нинг ишончига кириб, унга нисбатан Бухоро вилояти прокуратураси иш юритувидаги жиноят ишини танишлари орқали тугатиб беришни ваъда берган.

У шу йилнинг 27 ноябрь куни фуқаро А.К.дан 3.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан 7 декабрь куни Ш.В.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди (Фирибгарлик), 28, 211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) ҳамда Ш.Н.га Жиноят кодексининг 212-моддаси 1-қисми (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумонланувчи Ш.В. процессуал тартибда ушланди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари ушланди