14:10 / 10.12.2021
2 234

Самарқандда 17 киши қимор устида ушланди

Самарқандда 17 киши қимор устида ушланди
Фото: Самарқанд вилояти ИИБ
2021 йил 5 декабр куни ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ходимлари ҳомкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тадбир давомида Самарқанд шаҳар «Хумо» маҳалласида жойлашган чойхонада 17 нафар фуқаро қимор ўйинларини ташкил қилиб, ўйнаётганлигини аниқланган.

Олиб борилган суруштирув ишлари натижасида, ушбу ўйин шу маҳаллада яшовчи 1958 йилда туғилган Х.О. томонидан ташкил қилиб келинганлиги маълум бўлган.

Воқеа жойини кўздан кечириш давомида ўйинчилар томонидан қимор ўйини учун тикилган жами 718.000 сўм пул, 100 дона карта калодалари аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан, терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 17 киши қимор устида ушланди