Фото: ССВ
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида эндокрин касалликларнинг олдини олиш, уларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик.
Давлат раҳбарининг топшириғига кўра икки ой соҳадаги ҳақиқий аҳвол ўрганилган. Йиғилишда Шавкат Мирзиёев эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича кўриладиган биринчи галдаги чора-тадбирларни белгилаб берди.
«Тиббиёт муассасаларида лаборатория хизматлари кўрсатишнинг мутлақо янги тизими жорий этилади», деди видеоселектор давомида президент.
Бунда:
- икки ой муддатда лаборатория таҳлиллари нормативлари халқаро тажриба асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, янгиланади;
- туманларда оилавий ва марказий поликлиника, марказий шифохона ҳамда шошилинч тиббий ёрдам бўлими лабораториялари мақбуллаштирилиб, туну-кун ишлайдиган марказий лабораториялар ташкил этилади;
- уларга оилавий поликлиника ва шифокор пунктларидан материалларни йиғиб олиш учун транспорт воситалари олиб берилади;
- келгуси йил давомида марказий лабораториялардаги 1 мингдан зиёд шифокорлар ва 3 мингдан ортиқ ўрта тиббиёт ходимларининг малакаси оширилади.
Давлатимиз раҳбари лаборатория таҳлилларига хусусий секторни жалб қилиш бўйича ижобий тажрибани жорий қилиш масаласига тўхталди.
Масалан, Мирзо Улуғбек, Юнусобод ва Оқолтин туманлари тиббиёт бирлашмалари таркибида бўлган шифохона ва поликлиникаларга қарашли лабораториялар аутсорсинг асосида хусусий секторга берилган.
Хусусий лаборатория таҳлиллар учун биоматериалларни ўзи махсус транспорт орқали йиғиб, уларнинг натижаларини электрон тизим орқали шифокорларга тақдим қилмоқда.
Натижада, давлат тиббиёт муассасаларида бир ойда ўртача 20 мингта таҳлил ўтказилган бўлса, хусусий лаборатория томонидан бу кўрсаткич 30 мингтага етказилган.
Шуларни инобатга олиб Тошкент шаҳрининг барча туманлари, Тошкент вилоятининг 5 та тумани, бошқа вилоятларда биттадан туман ва шаҳарда 2022 йил давомида ушбу тажрибаларни синовдан ўтказиш топшириғи берилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди