Тошкентда янги авлод Chevrolet Nexia тақдимоти бўлиб ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда янги авлод Chevrolet Nexia тақдимоти бўлиб ўтди

Авто 27-05-2016, 23:58 5 166
Тошкентда янги авлод Chevrolet Nexia тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун, 27 май куни Тошкент шаҳридаги Driver village салонида GM Uzbekistan миллий авто ишлаб чиқарувчисининг янги авлод Chevrolet Nexia автомобили тақдимоти бўлиб ўтди. Соат 19:00да бошланган тақдимотда Ўзбекистон автомобиль саноати доирасидаги шахслар ҳамда хорижлик ҳамкорлар иштирок этишди.

Ўзбекистонда 1996 йилдан буён ишлаб чиқариб келинаётган биринчи ва иккинчи авлод Nexia (N150) моделларининг давомчиси янги авлод Chevrolet Nexia автомобилини 2016 йилнинг иккинчи ярмидан Андижон вилоятидаги Асака заводида серияли равишда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва хориж бозорига, хусусан МДҲ, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига экспорт қилиш режалаштирилган, дейилади "Кун" нашрида.

Янги Nexia T250 базасида ишлаб чиқарилиб, имболайзер, ABS, Isofix тизими (болалар ўриндиқлари учун мустаҳкамлагичлар), иммобилайзер, DRL (кундузги олд чироқлар) ва ҳайдовчи хавфсизлик ёстиғи билан таъминланган. Энг юқори позицияда эса олд йўловчи учун ҳам хавфсизлик ёстиқчаси мавжуд.
Автомобиль GM Powertrain-Uzbekistan томонидан ишлаб чиқарилган сиғими 1,5 литрга тенг, 16 клапанли 109 от кучига эга бензинли S-TEC III двигатели ва беш босқичли механик ёки олти босқичли автомат тезлик узатмалар қутиси ёрдамида ҳаракатга келади.

Модель 11 ранг ишлаб чиқарилади. Рул чамбараги Lacetti’ники билан бир хил.

Аудиотизимда Bluetooth, AUX, handsfree имкониятлари мавжуд. USB порти тўхташ тормоз дастаси ёнида қулай қилиб жойлаштирилган.





Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.