2 ноябрь куни тонгида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида маршрутка иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Kun.uz сайти ёзмоқда.
Ҳодиса "Минор" метро бекати яқинида рўй берган. 102-рақамли маршрутка ҳамда "Gentra" русумли енгил автомобил ўзаро тўқнашган.
Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, маршрутка йўловчилари енгил жароҳатлар олишган, фақат бир аёл қўли синиб, шифохонага олиб кетилган.
Гуруҳи фойдаланувчилари фикрига кўра, авария "Gentra" автомобили ҳайдовчиси айби билан содир этилган. У қизил чироқ ёнса ҳам тўхтамаганди.
Ижтимоий тармоқнинг айрим фойдаланувчилари эса Амир Темур проспекти ва Ниёзбек кўчаси кесишмасида светофорлар яхши ишламаслигини қўшимча қилиб ўтишган.
"Светофорлар бир маромда ишламаслиги оқибатида бурилмоқчи бўлган автомобил ҳайдовчилари аварияга учрамоқда", — деб ёзган улардан бири. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди