Швед компанияси энг катта автобус ясади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Швед компанияси энг катта автобус ясади

Авто 4-12-2016, 20:16 1 023
Швед компанияси энг катта автобус ясади

Шведларга қарашли Volvo Bus компаниясининг Лотин Америкасидаги бўлинмаси дунёдаги энг катта йўловчи автобусини тайёрлади.

Кўп бўлакли автобус Gran Arctic 300 деб номланган. Уч сегментдан иборат. 300 йўловчини сиғдируви бу транспорт узунлиги 30 метр. У Бразилия транспорт тизимида хизмат қилади ва мегаполисларда қатнайди.

Volvo улкан автобусни биринчи марта ясаётгани йўқ. Йигирма йил муқаддам Бразилия учун икки шарнирли, 270 йўловчини оладиган йирик автобус тайёрлаб берган. Бу турдаги автобуслар кўча ҳаракатига халақит бермаслик учун фақат BRT тизимида қўлланади, яъни алоҳида ажратилган полосаларда қатнайди ҳамда бекатларга турникет орқали ўтилади.

“Волво”чилар кенг сиғимли бу автобус йўлга қўйилиши йўловчи ташиш харажатини қисқартиради, йўлдаги тиқинларни камайтиради ва катта шаҳарлар экологиясини бир қадар яхшилайди, деб ҳисоблашади. Gran Arctic 300нинг техник кўрсаткичлари, ҳозирча, эълон қилинмади.


Zamin.uz нинг Twitter’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.