Кейинги тўрт йил давомида ишлаб чиқариладиган Koenigsegg гиперкарларининг бари ҳозирданоқ сотиб бўлинди. Бу ҳақда компания раҳбари Кристиан фон Кёнигсегг маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.
«Ҳозирги вақтда бизнинг автомобилларимиз учун юзага келган навбат тўрт йилни ташкил этади. Бироқ биз муддатни қисқартиришга ҳаракат қиляпмиз, чунки харидор ўзи хоҳлаган машинани тўрт ёки беш йилдан сўнг қўлга киритиши бу автомобиль савдосини янада қийинлаштиради. Орадан шунча вақт дунё қандай бўлишини ҳам билмаймиз ҳатто», — деди Кёнигсегг.
Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда компания навбатни икки—икки ярим йилгача қисқартириш устида иш олиб бормоқда. Бунинг учун жорий йил охиригача автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 25 тагача, келаси йилдан бошлаб эса 30 тагача ошириш керак бўлади.
Koenigsegg’нинг моделлар қаторидан Regera ва Agera SS автомобиллари, шунингдек, атиги етти нусхада ишлаб чиқарилган ва 1341 от кучига эга One 1 машинаси ўрин олган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади