18:47 / 02.09.2017
5 876

Citroen ичида ювиниш имкони бўлган янги автомобилни тақдим этди

Citroen ичида ювиниш имкони бўлган янги автомобилни тақдим этди
Франциянинг Citroen компанияси Spacetourer номли минивеннинг консептуал кўринишини тақдим этди. Автомобильнинг расмий тақдимоти сентябрь ойининг ўртасида Франкфуртдаги автосалонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Daryo.uz сайтида маълум қилинди.

Минивен узоқ масофаларга саёҳат қилиш учун мўлжалланган. Машина конструкциясига махсус чодир ҳам критилган, шунингдек, автомобиль душ билан жиҳозланган. Сув юк бўлинмасининг эшигига ўрнатилган идишдан келади.

Бундан ташқари, машинада кичик ошхона учун жой ажратилган бўлиб, унда газ плитаси ва раковина жойлашади.

Компания вакилининг сўзларига кўра, ётиш учун жойни машина томида ёки орқа ўриндиқларда тайёрлаш мумкин. Қўшимча сифатида метеостанция, сейф ва кийимлар учун сув ўтказмайдиган махсус контейнер бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Citroen ичида ювиниш имкони бўлган янги автомобилни тақдим этди