Фото "Xabar.uz"
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда апрель ойидан бошлаб «GM Uzbekistan» автомобиллари нархи 15 фоизга оширилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур хабарга ойдинлик киритиш мақсадида компания вакили билан боғландик. Унинг айтишича, бу ҳақда ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
«Бугун дам олиш куни бўлгани учун ҳам аниқ ва расмий маълумот бера олмайман. Лекин айни пайтда компанияда бундай маълумот йўқ.
«GM Uzbekistan» автомобиллари нархини Вазирлар Маҳкамаси белгилайди. Шунинг учун баъзида, ҳаттоки, раҳбарлар ҳам машиналар нархи оширилиши ҳақида бир неча кун олдин хабар топишади.
Компаниянинг барча расмий маълумотлари расмий сайтимизда берилади», — деди компания вакили.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги фармони ижроси доирасида 5 сентябрдан «GM Uzbekistan» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобиллар чакана нархлари миллий валюта — сўмда белгиланган ва улар аввалги нархларга нисбатан ўртача 25—30 фоизга юқорилаган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади