1963 йил Ferrari’си дунёдаги энг қиммат автомобил бўлди

  • Авто
  • 3-06-2018, 13:26
  • 1 022
  • 1963 йил Ferrari’си дунёдаги энг қиммат автомобил бўлди
    1963 йилда ишлаб чиқарилган Ferrari 250 GTO пойга автомобили 70 млн долларга сотилди. Автомобилни машиналар учун гиламчалар ишлаб чиқарувчи WeatherTech компанияси эгаси, коллекционер Дэвид Макнил харид қилган. Машина учун таклиф қилинган сумма рекорд сумма ҳисобланади.

    Аввалги рекорд ҳам Ferrari спорткарига тегишли бўлиб, 1963 йилда ишлаб чиқарилган машина 2013 йилда 52 млн долларга сотилганди.

    70 млн долларга сотилган машина ўз тарихига эга бўлиб, у 1964 йилдаги Tour de France пойгасида ғолиб чиққан. Машина рекорд сондаги пойгаларда иштирок этганига қарамай, бошқа машиналардан фарқли бирор марта аварияга учрамаган ва аъло кўринишда сақланиб қолган. Ferrari ушбу машинадан 1962-1964 йилларда 36 дона чиқарган.

    Бундай спорткарларни америкалик модельер Ральф Лорен, канадалик сармоячи Лоуренс Стролл ва Walmart ворисларидан бири Робсон Уолтон коллекция қилади. Шу сабабли мутахассислар прогнозларига кўра, сотилган машинанинг нархи яқин йилларда 100 млн долларгача кўтарилиши мумкин.

    » » 1963 йил Ferrari’си дунёдаги энг қиммат автомобил бўлди
    Яндекс.Метрика