Бу ҳақда “Вилгуд” автосервисининг эксперти ўз маслаҳатларини беради, деб ёзмоқда Carzone.uz сайти.
“Двигателни ташқарисидан ювиш шарт эмас ва ишлаб чиқарувчининг регламентида ёзиб қўйилмаган. Шу билан бирга ички ёнув двигателининг сиртидаги кир-чир унинг ишлашига умуман таъсир қилмайди. Бироқ биз моторни бир йилда ҳеч бўлмаса бир марта ювишни тавсия этамиз. Ва яна бунга эътиборсизлик қилмаслик кераклигига бир неча жиддий асослар келтиришимиз мумкин”, дейди эксперт.
Ифлос мотор иссиқликни яхши узатмайдими?
“Оддий одамлар кир двигатель тез қизийди деб ҳисоблашади. Ҳақиқатан, шундай. Хусусан, совутиш тизими радиатори ёпиқ бўлса, унда ҳарорат режими бузилиши муқаррар. Аммо гап двигателнинг сирти ифлослиги ҳақида борадиган бўлса, у ҳеч қачон қизиб кетишига олиб келмайди”.
Капот остининг кирланиши автомобилнинг электроникасига таъсир қиладими?
“Кўпчилик автомобилчилар ток сизиши ёки электроникадаги носозликни двигателнинг кирланганлиги билан боғлашади. Аммо бир нарсани билиш керак: лойнинг ўзи ток ўтказмайди, электр улагичларида юзага келадиган оксидлар (масалан, ҳавонинг намлиги юқорилиги туфайли) эса электр жиҳозларининг ишига қаттиқ таъсир кўрсатади. Демак, тоза двигателда оксидланган контактларни аниқлаш осонроқ”.
Кир двигатель ёнғинга сабаб бўлиши мумкинми?
“Йўқ. Лойқанинг ёнғин хавфсизлигига алоқаси йўқ. Капот остига тўпланиб қоладиган кузги барглар ва теракнинг пари бундан мустаснодир. Улар двигатель қаттиқ қизиши туфайли бехос ёниб кетиши мумкин”.
Двигатель қандай ва нима билан ювилиши керак?
“Авваламбор, тоза моторда техник суюқликлар сизгани осон кўринишини, демакки носозликни ўз вақтида билиб, бартараф этиш чорасини кўриш мумкинлигини тушуниш керак. Қолаверса, тоза двигателга хизмат кўрсатиш кўнгилли бўлиб, таъмирлаш вақтида двигатель узеллари орасига кир тушиши хавфи йўқ. Икки хил тозалаш усули бор: биринчисида махсус кимёвий усулда тозалаб, енгил сув пуркалади. Иккинчисида махсус ускуна ёрдамида иссиқ буғ оқими юборилади. Агар тўғри тозаланса, иккала усул ҳам самаралидир. Хусусан, ювишни бошлаш олдидан аккумуляторни узиш, генератор, ўт олдириш тақсимлагичи, ҳавотортар, сақлагичлар блоки ва двигатель “мияси”ни сувдан ҳимоялаш лозим. Ювиб бўлгач, тозаланган юзага сиқилган ҳаво пуркаш ва сув юқи буғланиб кетиши учун двигателни 10-15 дақиқа давомида юргизиб қўйиш шарт”.
Қандай двигателларни ювиш керак эмас?
“Ҳозир барча машиналар электроникалашган. Шунга мувофиқ замонавий автомобилларга қаттиқ эҳтиёткорлик билан ёндашиш ва сув электр билан асло чиқиша олмаслигини эсда тутиш керак”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди