
25 октябр куни Тошкент шаҳрида «Эрта ташхис – ҳаётни сақлайди» форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбир кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонига қарши кураш ойлиги доирасида ташкил этилди.
Форумда 500 га яқин иштирокчи, жумладан, онколог-шифокорлар, гинекологлар, тиббиёт соҳаси мутахассислари, халқаро ташкилотлар ва бизнес вакиллари, шунингдек, онкологик касалликлар билан тўқнаш келган аёллар қатнашди. Тадбир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) ва Яндекс Узбекистан кўмагида ташкил этилди.
Октябр ойи давомида кампания доирасида бепул скрининглар, университетларда маърузалар, журналистлар учун тренинглар ва Корзинка, Сафия, Бон, Кимми Лаб, Ўзбечка каби ташкилотлар иштирокида маълумот тарқатиш акциялари ўтказилди. Шу билан бирга, мамлакатнинг турли ҳудудларига бешта янги маммограф етказиб берилди ва ўзбек шифокорларидан иборат гуруҳ АҚШда кўкрак бези саратонини даволашда жамоавий ёндашувни ўрганиш учун малака оширишга тайёрланмоқда.
Эрта ташхис – ҳаётни сақлайди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар