
2025 йилнинг тўққиз ойи давомида Ўзбекистонда 116 минг дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилгани маълум қилинди. Бу 2024 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 1,69 минг дона кам.
2025 йил 1-октябрь ҳолатига кўра, мамлакатда турли маркалардаги 326,3 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилга қараганда 28,6 минг дона (9,6 фоиз) кўпдир. Cobalt билан бир қаторда, Damas (67,8 минг), Tracker (34,1 минг) ва Onix (22,5 минг) моделлари ҳам катта ҳажмда ишлаб чиқарилган.
Шунга қарамай, Damas модели ишлаб чиқарилиши ҳам 2,1 минг дона камайди. Ҳисобот даврида, шунингдек, KIA — 19,6 минг, BYD — 13,7 минг, Chery — 6,8 минг, Haval — 6,2 минг ва Tank 500 автомобилининг 47 донаси ишлаб чиқарилгани қайд этилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар