date

Ҳайдовчилар учун ягона электрон гувоҳнома жорий этилди

Ҳайдовчилар учун ягона электрон гувоҳнома жорий этилди

2025 йил 15 октябрда Вазирлар Маҳкамасининг 642-сонли қарори қабул қилиниб, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим жараёнини рақамлаштиришга оид янги тартиб жорий этилди.

Қарорга асосан, ўқув ташкилотларида таълимни муваффақиятли якунлаб, имтиҳонлардан ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомаси асосида ягона намунадаги электрон гувоҳнома тақдим этилади.

Ушбу гувоҳномалар "e-avtota’lim.uz" ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун имтиҳонлар ўтказувчи тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида тақдим этилади. Электрон гувоҳнома учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ҳайдовчилар учун ягона электрон гувоҳнома жорий этилди