Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»
Ўзбекистонга Chevrolet Onix автомобилининг синов учун намуналари етиб келди. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси матбуот хизматига таяниб, «Gazeta.uz» хабар бермоқда. Моделлар Бразилиядан олиб келинган (у ерда ушбу автомобиллар Onix Plus номи билан ишлаб чиқарилади).
«Ўзбекистон йўллари бўйлаб ташиш вақтида кўзга ташланган Chevrolet Onix автомобиллари синовчи намуналар бўлиб, батафсил ўрганиш мақсадида бир неча миқдорда сотиб олинди. Ушбу намуналар маҳаллий иқлим шароитларда синаш ва салоҳиятли харидорларнинг фикрини ўрганиш мақсадида харид қилинган», — деди компания вакиллари.
UzAuto Motors 2019 йил декабрида 2020 йилдан Global Emerging Markets (GEM) ягона бюджет платформасида Chevrolet Onix седани ва бошқа бир қатор янги моделларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини маълум қилган эди (қайд этиш жоиз, Chevrolet Tracker’нинг янги авлоди ҳам GEM платформасида йиғилади).
Фото: Facebook / «Водители Ташкента (Drivers.uz)»
Янги авлод Chevrolet Onix седанининг халқаро тақдимоти 2019 йил баҳорида Хитойда бўлиб ўтган, кейинроқ General Motors компанияси моделнинг эски авлоди анча талабгир бўлган Жанубий Америка бозори учун мўлжалланган вариантини намойиш этган эди. Бразилия учун мўлжалланган Chevrolet Onix 2020 модели ўз номида махсус Plus қўшимчасини олган. Айнан шу минтақа учун моделнинг хетчбек кўриниши ҳам ишлаб чиқилган.
2020 йил ноябрь ойида Швейцариянинг Credit Suisse банки UzAuto Motors’га 150 миллион еврогача бўлган миқдорда кредит ажратиши маълум бўлган эди; компания ушбу кредит маблағларини инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, хусусан, General Motors’нинг GEM базасидаги янги моделларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга йўналтириши кўзда тутилган.
Бразилияда Chevrolet Onix Plus’нинг нархи 13,6 минг доллардан бошланади.
Фото: Chevrolet / «Gazeta.uz»
Фото: Chevrolet / «Gazeta.uz»
Ўзбекистонда Chevrolet Onix ва янги авлод Chevrolet Tracker автомобиллари ишлаб чиқарилиши мумкинлиги ҳақида илк бор 2019 йил июнида маълум бўлган эди. Дастлабки режа бўйича, Onix’ни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси босқичма-босқич 60 фоизга етказилиши, унинг хориждан олиб келинадиган эҳтиёт қисмлари умумий қиймати (2019 йил июль ойи ҳолатига кўра) 2300 долларни, маҳаллий эҳтиёт қисмларининг умумий нархи эса 4200 долларга баҳоланаётган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди