Фото: «Pinterest»
Автомобилларни рақамлаштириш Америкадан тарқалган — 1901 йилнинг 25 апрелида Ню-Йорк штатида машинага дунёдаги биринчи рақам тақилганди. Албатта, бошида тартиб-қоиданинг ўзи йўқ эди, ҳар ким билган рақамини ясаб, тақиб кетаверган.
Германия эса автомобил давлат белгисини қалбкилаштиришни қийинлаштирувчи шрифт (ҳарфлар)ни киритган. Бу шундай шрифт эдики, O дан Q ёки аксинча ясаб бўлмас, P битта қия чизиқ билан R га айланиб қолмасди.
Ҳозир авторақамларнинг қадри-ю қиймати машиналардан-да баланд.
2006 йил июлида Йоркшир (Буюк Британия)да «М1» авторақами 331,5 минг фунт стерлингга сотилган. Яна бир ўзига хос харид Британияда амалга ошган, ливанлик Набил Бишара хотинининг машинаси учун «1 D» рақамини 513 минг долларга сотиб олганди.
БААда 2007 йилда Талал Ҳурий фақат биргина «5» дан иборат авторақам учун 25,2 млн дирҳам тўлаган, камига 2008 йилда «13» рақамини 1 млн дирҳам эвазига қўлга киритган. Аммо ўша йили биринчи ўрин амирликларнинг яна бир фуқароси Саид Абдулғаффор Ҳурийга насиб этди — кимошдида 52,2 млн дирҳам тўлаб «1» рақамини машинасига тақди.
БАА мутлақ рекорди эса ўтган 2021 йилнинг 1 майида ўрнатилди: «AA9» авторақамини номи айтилмаслигини илтимос қилган харидор 10,35 миллион долларга сотиб олган.
Машина рақамларини қимматга сотиш тажрибаси деярли барча мамлакатларда мавжуд ва бюджетга пул туширишнинг самарали воситаларидан саналади.
Бизникилар ҳам чакана эмас. Салкам 150 миллион сўмга Қашқадарёда, 441,5 млн сўмга Тошкентда ва салкам 600 млн сўмга Самарқандда чиройли авторақамлар сотилган.
Умуман олганда, ўзбекистонликлар 2021 йилда авторақамларга 298,8 млрд сўм ишлатишган. 139,4 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган.
Битта рақам ўртача 2,1 млн сўмдан кетган. 2021 йилда энг арзон авторақам 450,5 минг сўмга, энг қиммати 441,5 млн сўмга баҳоланган ёки 980 баравар (!) қимматга сотилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда