date

Буюк Британияда BYD компанияси сотуви 880 фоизга ошди

Буюк Британияда BYD компанияси сотуви 880 фоизга ошди

Хитойнинг йирик электромобил ишлаб чиқарувчиси BYD сентябрь ойида Буюк Британияда савдоларини ўтган йилга нисбатан 880 фоизга оширганини билдирди. Компания ўтган ойда 11 мингдан ортиқ автомобил сотган, уларнинг аксарияти Seal U номли гибрид SUV модели бўлган.

Буюк Британия BYD учун Хитойдан ташқари энг катта бозорга айланди. Мамлакат Хитой электромобилларига бож қўлламаган, шу сабабли BYD каби ишлаб чиқарувчилар учун бу бозор жозибадор ҳисобланади.

BYD ҳозирда Британия автомобил бозорининг 3,6 фоизини эгаллаб турибди. Компания яқин ойлар ичида янги гибрид ва электр моделлари чиқаришни режалаштирган. Шунингдек, у ўзининг 100-чи савдо марказини очди.

Сўнгги ойда Британияда электромобил савдоси рекорд даражага чиқди. Шунга қарамай, мамлакатда бензин ва дизел автомобиллари ҳали ҳам янги машиналар савдосининг ярмидан кўпроғини ташкил этмоқда.




Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Буюк Британияда BYD компанияси сотуви 880 фоизга ошди