date

УЕФА Жаҳон ва Европа чемпионати саралаш тизимини ўзгартириши мумкин

УЕФА Жаҳон ва Европа чемпионати саралаш тизимини ўзгартириши мумкин

"The Times" нашри маълумотига кўра, УЕФА терма жамоалар бўйича қўмитаси Жаҳон чемпионати ҳамда Европа чемпионати саралаш босқичлари форматини қайта кўриб чиқиш учун махсус ишчи гуруҳ тузган.

Гуруҳнинг асосий вазифаси — мавжуд тизимнинг самарадорлигини баҳолаш ва янги моделларни синаб кўришдан иборат. Манбаларнинг таъкидлашича, Миллатлар лигасини саралаш турнир сифатида фойдаланиш ёки швейцарияча моделни жорий этиш вариантлари муҳокама қилинмоқда.

Маълумот учун, шундай формат ўтган мавсумдан бошлаб Европа кубокларида қўлланила бошлаган эди. Унда жамоалар ягона гуруҳда иштирок этиб, рақиблари рейтинг асосида аниқланади ва ҳар бир баҳснинг аҳамияти юқори бўлади.

Бу масала ҳақида икки ҳафта аввал Малагада бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинган. Унда Европа қитъасидаги 55 та федерация бош котиблари иштирок этган.

Манбаларнинг сўзларига кўра, УЕФАни асосан икки омил ташвишга солмоқда — саралаш босқичи учрашувларига бўлган қизиқишнинг пасайиши ва телетрансляциялардан келадиган даромадларнинг камайиши. Шу билан бирга, Миллатлар лигаси томошабинлар сони ва тижорий фойда бўйича ўсишни намоён қилмоқда.

“Масала аввал ҳам кўтарилган, аммо тўғри формулани топиш осон эмас. Кичик жамоаларга имконият бериш, катта термаларга эса муаммо яратмаслик — бунинг ўзи катта мувозанат талаб қилади”, — дейди вазиятдан хабардор манба.

Шундай қилиб, УЕФАнинг бу ташаббуси келгуси йилларда терма жамоалар футболини сезиларли даражада ўзгартириши мумкин. Таҳлилчиларнинг фикрича, агар швейцарияча модел қабул қилинса, Европа саралаш тизими мутлақо янги шаклга ўтиши эҳтимолдан холи эмас.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА Жаҳон ва Европа чемпионати саралаш тизимини ўзгартириши мумкин